11-синф ўқувчилари ўртасида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича  "НамМҚИ олимпиадаси" ОТМ босқичи ўтказилди

Ушбу босқични институт ректори Шарифжон Эргашев очиб берди ва иштирокчиларнинг ҳар бири билан алоҳида мулоқот ўтказиб, уларга муваффақият тилади.

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Муҳаммаджон Дадамирзаев, Ахборот тизимлари ва технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари, Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Диёрбек Акбаралиев ўқувчиларни олимпиада низоми билан таништириб, жараён ҳақида керакли тушунчаларни берди.

Олимпиада якунида Чортоқ туманидаги  53-ИДУМ 11-синф ўқувчиси Абдураҳим Маҳмудов 1-ўрин, Учқўрғон туманидаги 2-мактаб 11-синф ўқувчиси Ҳожиакбар Муродуллаев 2-ўрин, Янгиқўрғон туманидаги 30-мактаб 11-синф ўқувчиси  Фаррух Турғунпўлатов 3-ўринни эгаллаб, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Ахборот тизимлари ва технологиялари йўналишига имтиҳонсиз, тўлов-шартнома асосида ўқишга кириш имкониятини қўлга киритди.