Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Чортоқ туманида яна бир ташкилот – қурилиш бўлими ўз биносига эга бўлди. Икки қаватли барча шароитларга эга мазкур замонавий бино тадбиркор Абубакир Отатиллаев томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида қисқа фурсатда қуриб битказилди.

–Шу пайтгача ташкилотимиз ўзининг алоҳида муқим биносига эга бўлмаган. Шароитдан келиб чиқиб йиллар давомида ижара асосида фаолият юритилган. Янги бинога кўчиб ўтганимиз жамоамиз, барча ҳамкасбларимиз учун қўшалоқ байрам бўлди,-деди Чортоқ туман қурилиш бўлими бошлиғи Оқилхон Соттибаев.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов, вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Ниязов, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.
Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати





