Жорий йилнинг 26 август куни @Sizdantelegram ижтимоий тармоғида фуқаро М.Абдураҳмонованинг мурожаати жойлаштирилган. Мурожаатда фуқаро М.Абдураҳмонова 2020 йил 21 май куни электрон аукционда Чортоқ туманидаги Короскон қишлоғида 2 гектар ерни бино-иншоотлари билан 400 млн сўмга сотиб олгани, аммо бир ярим йилдан бери ижрони таъминлаб берилмаётганини баён этилган. Мазкур мурожаат бўйича Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатан ҳам, Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ишида аукцион савдоларда сотиб олинган бино-иншоотга мажбурий киритиб қўйиш белгиланган. 2021 йил 2 март куни мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси иш юритувига олинган. Фуқаролик ишлари бўйиа Янгиқўрғон туман суднинг ажрим қарорлари билан бир неча бор ижро тўхтатилган.

Фуқарлик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 6 август кунидаги ажримига асосан даъвогар ундирувчи Р.Пўлатовнинг жавобгарлари Иброҳимов Анвар ва Иброҳимов Акмалга нисбатан мажбурият юклаш юзасидан чиқарилган ажрими ижроси хусусий тартибдаги шикоят кўрилгунга қадар вақтинча тўхтатилган.

      МИБ Наманган вилоят бошқармаси