Чортоқ туманида Президентимизнинг 2021 йил 30 июлдаги 5204-сонли қарори асосида секторлар кесимида 56 та маҳаллада “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 466 та оиланинг 867 нафар 18 ёшгача бўлган фарзанди учун 500 минг сўмдан, жами 433 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

Мустақиллигимизнинг қутлуғ 30 йиллиги арафасида ташкил этилган бу хайрли тадбир кўплаб оилаларга байрам қувончи олиб кирди, уларга Президентимизнинг муносиб туҳфаси бўлди.
Секторлар раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддиларидан пулларни қабул қилиб олган ота-оналар бу маблағларни фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш ва бошқа зарур эҳтиёжларига сарфлашларини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати





