Бугун шиддат билан ривожланиб, тараққиётга юз тутаётган мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва нуфузи қуйи тизим – маҳалладаги ислоҳотларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Чортоқ туманида “Истиқлол”, “Тенгдош” ва “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими томонидан мебеллар тўплами ва компютерлар жамланмаси билан таъминланди. Барча зарур шароит ва қулайликларга эга бўлган янги бинолар фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун байрам туҳфаси бўлди. Биноларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимларда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда демократиянинг ўзига хос ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган мазкур тузилма фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Мазкур маҳалла мажмуаларида аҳоли ва ёшларга хизмат қиладиган яна бир қатор қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Чортоқ туманида жами 22 та маҳалла ўзининг янги биносига эга бўлади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати





