Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида вилоятимизда кўплаб ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги 4602-сонли қарорига асосан ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги 46-сонли қарорига асосан бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги маъмурий бинолар қурилмоқда.
Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ҳамкорлигида “Истиқлол”, “Туркистон” ва “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари ва уларнинг моддий-техника базалари ўрганилиб, маҳаллалар идоралари фонд томонидан мебеллар тўплами билан таъминлаб берилди.





