Жорий йилнинг 17 август куни Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммолар ечими юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Туман ҳокими жорий йилнинг 6 ойи давомида қабул қилинган мурожаатлар таҳлили ҳақида батафсил тўхталди. Маълум бўлишича, бу даврда 3483 та мурожаат келиб тушган. Шундан 800 дан ортиғи нафақа тайинлаш, моддий ёрдам олиш, алимент пулини ундириш, 300 га яқини ер майдони ажаратиш, уй-жой билан таъминлаш масаласидаги мурожаатлардир. Қолганлари бошқа масалалардаги мурожаатларни ташкил этади.
Қайта ўрганишни талаб этган 2698 та мурожаатнинг 2097 таси ижобий ҳал этилди, 601 та мурожаат эгаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолган 56 та мурожаатни ҳам ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот, муассаса ва идоралар мутасаддилари иштирокида ўтказилган қабулларда 1435 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 1397 таси ижобий ҳал этилди
Туман ҳокимлигининг “https://t.me/chortoqhokimligiuz” телеграм канали орқали туман ҳаётига доир муҳим хабар ва янгиликлар бериб борилиши билан бирга, “@chorhokuzbot” орқали юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати





