Чортоқ тумани ҳокимининг бугунги қабули одатдагидек карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда очиқ майдонда ташкил этилди. Тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабига келганларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.

Жумладан, Дўстлик маҳалласида яшовчи Соҳиба Исақова фарзанди муолажаси учун шифохонага ётқизиш, Алихон маҳалласидан Гулсанам Абдуллаева эса электр энергияси қарздорлиги билан боғлиқ масалада келибди.
Нурафшон маҳалласида яшовчи Манзура Маҳкамова “Темир дафтар”га киритилган. У моддий ёрдам ва даволанишга эҳтиёжи бўйича мурожаат қилди.
Истиқлол маҳалласидан Тўтиё Кўпаева ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги учун уй сўраб мурожаат қилди. Унга кўп қаватли уйлардан имтиёзли равишда олиши мумкинлиги тушунтирилди.
Шу ва шу каби мурожаатларни тинглаган туман ҳокими албатта ёрдам берилишини билдирди. Тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати





