Ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, уларга зарур шароитлар яратиш, муаммоларини ўрганиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Хусусан, вилоятимизда ҳам бир гуруҳ ёшларни раҳбарларга бириктирилиши уларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этишда айни муддао бўлмоқда.
Айни шу мақсадда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Икромов Чортоқ туманида ўзига бириктирилган "Комиллик" ва "Байналмилал" маҳаллаларида яшовчи ёшлар билан учрашди.
Ёшларнинг муаммоларини тинглаш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган учрашув савол-жавоб тарзида очиқ ва ошкора мулоқот шаклида ўтди. Бу каби учрашув ва ўрганишлар натижасида ёшлар ва уларнинг яқинларидан ҳол-аҳвол сўраш баробарида муаммо ва таклифлари ўз ечимини топиб бормоқда.





