Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни 23 апрелда нишонланиши рамзий маънога эга. 1616 йил 23 апрелда ёзувчилар Мигел Сервантес, Уилям Шекспир ва Инка Гарсиласо де ла Вега вафот этган.

1995 йилда ЮНЕСКО бош конференцияси ёзувчилар ва уларнинг асарларига ҳурмат бажо келтириш ва ёшларни китоб ўқишга даъват қилиш мақсадида 23 апрелни Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни деб эълон қилган.