Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирокидаги навбатдаги сессия ишини туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Илҳомжон Саттаров олиб борди.


Кун тартибида қуйидаги масалалар депутатлар иштирокида муҳокама этилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида.
Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни ижро этиш ҳолати тўғрисида.
Туманда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йилда «Яшил белбоғ», «Яшил боғлар» ташкил этиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасининг 2023 йил давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2021 йил 3 декабрдаги 31-сонли қарорининг 19-банди ижросини ўрганиш, 2024 йилнинг 1-чорагида секторлар ва ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш юзасидан ахбороти тўғрисида.
Чортоқ туманида 2024 йилнинг суғориш даври учун сув олиш лимитини тасдиқлаш тўғрисида.
Туман аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини 2024 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳақида.
Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Чортоқ туман бўлинмаси ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳақида.
Туман ҳокимининг айрим қарорлари ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.





