Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимов раҳбарлигида Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллардаги ҳоким ёрдамчилари ишитрокида Чортоқ тумани тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда банклар ва масъул ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида банк кредитлари ажратилишига оид амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, туманда жорий йилнинг 1 март ҳолатига муаммоли кредит қолдиғи 50,8 млрд. сўмни, кредит портфелининг эса 13,4 фоизи ёки вилоятдаги энг юқори кўрсатгични ташкил этгани кескин танқид остига олинди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг банк хизмати билан боғлиқ турли масалалардаги муаммо, таклиф ва ташаббуслари, мурожаатлари тингланиб, уларни кўриб чиқиш бўйича банк раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда муаммоли кредитларни белгиланган муддатда бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.





