Кўчат экиб боғ яратиш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш азалий қадриятларимиздан биридир. Аҳамиятлиси, Президентмиз таъкидлаганларидек, "Яшил макон" – виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз" ҳамдир.

Бутун юртимизда бўлгани каби "Яшил макон" лойиҳаси Чортоқ туманида ҳам кенг қулоч ёзмоқда. Бугун “Чортоқсой” бўйлаб 1,5 километр масофадаги 3 гектар майдонга павлония, акация, арча каби манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Кўчат экиш акциясида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ташкилотлар ва маҳалла масъуллари иштирок этишди. Тадбир аввалида жонлиқ сўйилиб, дуои фотиҳа қилинди.
Маҳаллаларда бу борадаги ишлар уюшқоқликда давом этмоқда.





