Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Ласкидон маҳалласидаги 5-мактабда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари иштирок этган учрашувда ҳудудда истиқомат қилаётган ёшларнинг ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалардаги мурожаатлари тингланди. Жумладан, мурожаатлар таълим контрактини тўлашга ёрдам бериш, ишга жойлашиш, ҳадовчилик гувоҳномаси олиш каби масалалардан иборат бўлди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.