Чортоқ туманидаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан брифинг

Самандар Маматвалиев, Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи:

Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 94 та муассаса мавжуд бўлиб,  Президентимизнинг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги 118-сонли қарори ижроси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, "Учқўрғон ҳалол сифат" МЧЖ томонидан  22 та мактаб, 7 та боғчада иссиқлик тизимда модернизация, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Умумий таъмирлаш ишлари  60 фоизга бажарилди. Бу 1 ноябргача тўлиқ якунланади. Қиш  мавсуми учун жами 6713 тонна кўмир захираси режалаштирилган. Ҳозирда 3345 тонна кўмир муассасаларга етказиб берилган. "Учқўрғон ҳалол сифат" МЧЖ томонидан режадаги кўмир маҳсулотлари 5 ноябрга қадар етказиб берилади.