Чортоқ туманида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида  “маҳалла бешлиги” тизими фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув машғулоти ташкил этилди.

Маданият марказида ўтказилаётган семинарда прокуратура, ички ишлар, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, маҳаллаллар раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этишмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бу бўйича ҳамкорликда чора-тадбир белгилаш, ижтимоий профилактикани амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, амалиётда учраётган муаммоли вазиятларда қандай йўл тутиш ва бошқа муҳим маълумотлар берилмоқда.