Кунлар совиб боргани сари аҳолининг ёқилғига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошади. Чортоқ туманида истеъмолчиларга кўмир маҳсулотининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. 

Чортоқ кўмир омборига инвесторлар билан ҳамкорликда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кўмир маҳсулоти келтирилмоқда. Ҳозиргача режадаги 10 000 тонна кўмирнинг 5000 тоннаси омборга қабул қилинди. Чортоқ ва қўшни туманлар аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотувга чиқарилмоқда.