Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактабларида Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилиши белгиланган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда 2023-2024-ўқув йилидан Чортоқ туманидаги 3- ва 11-мактабларда

янги баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилмоқда. 11-мактабда ўтказилган туман семинарида ихтисослашган мактаб ўқитувчилари мавзу юзасидан иштирокчиларга тушунча беришди.

Анъанавий баҳолашда ўқувчилар билими 5 балли тизимда баҳоланиб, кунлик баҳоси кўпроқ чораклик баҳосини чиқаришда асосий рол ўйнаган. Умумтаълим мактабларига босқичма-босқич жорий этиладиган янги баҳолаш тизими эса ўқувчиларни мустақил равишда кўпроқ билим олишга, изланишга ундайди. Ўқувчининг билимини объектив баҳолаш ҳамда тўғри йўналтиришга замин яратади.