"Айқирон миришкорлари" ММТП ҳудудидаги "Соҳил бодомзори" фермер хўжалигида ташкилланган семинарда

туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари Носиржон Каимов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Имомов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, иштирок этишди. Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш баробарида аҳолининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш имконини ҳам беради.

Чортоқ туманида бу йил 4489 гектарда шундай усулда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан 1429 гектари август-сентябрь, 3060 гектари кейинги ойларда экиш учун тайёрланди. Туман аҳли уста деҳқон, ер билан тиллаша оладиган миришкорлардир. Бу азалий салоҳият бугун улар учун яратилаётган имкониятлардан куч олмоқда. Пиёз, саримсоқпиёз, турли кўкатлар, редиска, карам каби маҳсулотлардан мўл ҳосил олиш учун энг муҳим агротехник тадбирлар амалга ошириляпти.

Семинар давомида уста деҳқонларнинг йўл-йўриқлари тингланиб, ўзаро тажриба алмашилди. Мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.