Шифобахш Чортоқ минерал суви ички ва ташқи бозорда харидоргир. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 2-босқичда 15,6 млн доллар ҳисобига Туркия, Италия, Россия, Германия, Франция, Латвия ва Польша давлатларидан технологик ускуна ва дастгоҳлар келтирилиб, ўрнатилди.

Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 млн. дона бўлиб, экспорт ҳажми 8 млн. долларга етказилади. Янги қувватларни ишга тушириш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги раҳбарияти, хорижий ҳамкорлар ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Нуронийлар кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, "Chortoq mineral water" корхонаси раҳбари, I даражали "Саломатлик" ордени соҳиби Баҳодир Абдураимов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Тантанали равишда янги қувватлар ишга туширилиб, иштирокчилар корхона фаолияти билан танишдилар.