Ижтимоий тармоқларда тарқатилган материалда Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг ички касалликлар бўлимида беморлар учун шароитлар яратилмагани, жиҳозларнинг эскиргани танқид қилинган.

Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли ички касалликлар бўлими 65 ўриндан иборат бўлиб, ҳозирги кунда ушбу бўлимда жами 70 нафар бемор даволаниб келмоқда. Бўлимда охирги маротаба 2022 йилда лойиҳа қиймати 420 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

2023 йил 2-чорагида ички касалликлар бўлимида фойдаланиш учун бўлим эҳтиёжидан келиб чиқиб, 21 дона диван кроват, 4 дона тиббиёт шкафи, 5 дона врачлар учун иш столи, 21 дона тумба ва 4 дона ходимлар учун кийим шкафи берилди. Шу билан бирга ушбу бўлимга стул, тиббиёт столлари ва  функционал кроватлар ҳам берилиши режалаштирилган. Ҳозирда бирлашма омборида қаттиқ жихозлар захираси ҳам мавжуд.

Бўлимда беморлар учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, беморлар томонидан ҳозирга қадар ушбу бўлимда яратилган шарт-шароитлар ва фаолият юзасидан бирлашма маъмурий бошқарув бўлимига ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган.