"Daf lyuks trans servis" hamda "Murod orzu maqsad" МЧЖга қарашли, лойиҳа қиймати 10 млрд сўм бўлган ушбу “ASH-SHAFI” шифо маскани тадбиркор Раҳматилла Боқибоев томонидан 50 сотих майдонда барпо қилинди.

250 ўринга мўлжалланган шифохонада юрак қон-томир, ички, асаб, аёллар, қалқонсимон без, қулоқ, бурун, томоқ касалликларига ташхис қўйиш ва  даволаш учун барча шароитлар яратилган. Дорихона ва лаборатория мавжуд. Замонавий допплерография, рентген, УЗИ, жарроҳлик амалиётлари учун аппаратлар билан жиҳозланган шифохонада физиотерапия муолажалари ҳам олиб борилади. Бу ерда 100 та иш ўрни яратилади.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик иштирокида рамзий лента кесилиб, тиббий маскан имкониятлари, яратилган шароитлар билан танишилди. Эҳсон дастурхони атрофида фаолият олдидан эзгу тилаклар билан дуои фотиҳа қилинди. Тадбир мусиқий дастур билан давом этди.