Чортоқ туманида инвестиция объектларининг қурилиш жараёнлари доимий эътиборда. Жорий йилда ҳудудий дастур доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш йўналишида

366,4 млрд сўмлик 51 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 1077 та янги иш ўринлари яратилди. Бешкапа маҳалласида барпо этилган диагностика ва даволаш маркази учун ташаббускор тадбиркорлар томонидан 10 млрд сўмлик миқдорида инвестиция киритилган. Бу марказ бир вақтнинг ўзида 250 нафар беморга хизмат кўрсатади. Юз кишилик иш ўрнига эга.





