Чортоқдаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида вилоят ва туман ҳокимлиги, АйТи парк Наманган филиали, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган семинар вилоят ёшлари учун ўзига хос майдон вазифасини ўтади.

Вилоят ҳокимлиги вакили Бахтиёр Ахунбабаев, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий шўъбаси раҳбари Расулжон Холматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Акмалжон Умурзақов, Дилфуза Ҳакимова, АйТи парк Наманган филиали раҳбари Икромжон Абдуллажановлар сўзга чиқишди.

Ўқув маркази битирувчилари таълим босқичидан даромад топишга, хорижий буюртмаларни бажаришга ўтгани, пилотни лойиҳалар амалга оширилаётгини таъкидланди.

Вилоят миқёсида ўтказилган ушбу семинарда шаҳар ва туманлардан келган соҳа вакиллари ўқув маркази фаолияти билан танишдилар. Айниқса, бу ерда "Имкон" лойиҳаси орқали қисқа курсларда 20 нафардан ортиқ имконияти чекланган ёшларни масофадан ўқитилаётгани, хотин-қизлар бандлиги бўйича фрелансерлик фаолияти йўлга қўйилгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Тақдимотлар орқали машғулотлар амалий тарзда кўрсатиб берилди.