Файзуллахон Баҳодиров раҳбарлигидаги республика маънавият ва маърифат маркази Чортоқ туман бўлинмаси томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман Маънавият ва маърифат кенгаши “Йўл харитаси” ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси “Иш режаси”га мувофиқ, маҳаллалар, таълим муассасалари, шунингдек корхона, давлат ва жамоат ташкилотларида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир”, “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз”, “Кексаларга эҳтиром”, “Уч авлод учрашуви” “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, “Аёл – оила ва жамият гултожи”, “Аёллари эъзоз топган юрт”, “Аёл маънавияти-жамият саодати” “Ёш китобхон” “Ёшлар эктремизмга қарши”, “Жаҳолатга қарши маърифат” тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Ижтимоий тармоқлар орқали, шунингдек, маҳалла фуқаролари йиғини, ташкилот, идора, муассаса, аҳоли қатлами гавжум жамоат жойларида ижтимоий-маънавий муҳит ва тарғибот ишлари ҳолатини ўрганилди.





