Жамиятимизда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 1 июндаги 82-сонли фармонига асосан ҳар ҳафтанинг жума куни "Меҳр ва саховат куни" сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Чортоқ тумани ҳокимлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан 200 нафар якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилди.
Дастлабки манзил "Султон Увайс Қараний" мажмуаси бўлди. Зиёратчилар билан ҳамиша гавжум ушбу мажмуа саёҳатчиларда катта таассурот уйғотди. Дуога қўл очиб, юртга тинчлик, фаровонлик тиладилар.
Султон Увайс Қаронийнинг волидаи муҳтарамаси Биби Наима она мақбараси жойлашган “Сутли булоқ” қадамжоси нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам алоҳида ўринга эга обод ва кўркам зиёрат туризми объекти ҳисобланади.
Зиёратчилар кейинги манзилда аҳоли орасида “Сутли булоқ” номи билан машҳур бўлган Биби Наима она қадамжоси билан танишдилар.
Зиёратгоҳнинг сўлим табиати ва шифобахш булоқлари, бу ердаги маданий мерос объектлари уларда катта таассурот қолдирди.
Саёҳат иштирокчилари учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Самимий суҳбат бир пиёла чой устида давом этди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда инсон қадри улуғлиги, ҳар бир нуроний давлат ҳимоясида эканини таъкидлаб ўтишди.





