Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда 

“инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкор ташкилотлар билан имзоланган қўшма қарорга асосан, ҳамкорликда давлат фуқаролик хизматидаги ходимларнинг янги конституциявий талабларга риоя этиш борасидаги билим ва малакасини ошириш мақсадида, ҳудудларда ўқув семинарлар ўтказмоқда.

Бугун Давлатобод туманидаги вилоят маданият марказида Агентликнинг Наманган вилояти филиали томонидан вилоят ҳокимлиги ва Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув семинарда ҳокимлик аппарати ходимлари, вилоятдаги давлат хизматчилари, ОАВ вакиллари шунингдек, видеоконференция алоқа тизими орқали туман (шаҳар) ҳокимлик ходимлари, бошқарма, ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимларидаги жами 1900 нафардан зиёд давлат хизматчилари иштирок этди. Семинарда ҳуқуқшунос (сиёсатшунос) экспертлар томонидан Конституциянинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Янги таҳрирдаги Конституция ҳақиқатан ҳам халқ Конституцияси бўлди. Чунки у оддий ва ҳаётий, исбот талаб этмайдиган ҳақиқатни ўзида акс эттиради ва шу билан халқимиз истагига ва хорижий давлатлар тажрибасига тўла мос келади.Янги таҳрирдаги Конституция янги Ўзбекистонимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги тақдири, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари изчил амалга оширилиши ва инсон ҳуқуқлари мустаҳкам кафолатланиши учун хизмат қилади, - дейди Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Саидолим Абдурахманов