Чортоқ мева-сабзавот етиштиришда етакчи туманлардан. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Чортоқ тумани Кенгаши ходимлари боғбонларга зарур кўмак ва тавсиялар бериб боришади.

"Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудида 5 гектар майдонда олмазор ташкил этилган. Шавкатжон Каримов томонидан парваришланаётган ушбу олмазор "Боғи эрам инвест" деб номланган. 2008 йилда Сербия давлатининг “Голден”, “Айдарет”, “Грант смит” навли 8600 туп олма кўчати экилган. Сархил олмалар таъми ва сифати юқорилиги туфайли харидоргир бўлмоқда. Йигирмага яқин иш ўрни яратилган. Бу ерда музлатгич барпо қилиб, олмани экспортга чиқариш режалаштирилган.