Чортоқ туман маданият марказида “Сифатли таълим - кучли жамият” мавзусида туман мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг II Миллий форуми бўлиб ўтди. Унда тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларидан иборат таълим фидойилари иштирок этишди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев барчани мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами билан муборакбод этган ҳолда, ўтган ўқув йилида таълим соҳасида эришилган натижалар ва қўлга киритилган ютуқларни эътироф этди. Янги ўқув йили олдидан янги режалар, мақсадлар ва вазифалар ҳақида тўхталди. Фаол соҳа ходимларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Форум ёшларнинг бадиий чиқишлари билан давом этди.