“Ифтихор” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаатида маҳаллага чиқинди олиш учун келган ободонлаштириш бошқармаси

ёки “Тоза ҳудуд” корхонасига қарашли мухсус транспорт воситалари доим маҳалладаги учта хонадондаги чиқиндиларни олиши ва бошқа хонадонлар олдидаги чиқиндиларни олмасдан кетиб қолаётганидан, бу учта хонадон депутат ва ободонлаштириш бўлими бошлиғи Ҳ.Деҳқонов хонадони эканлигидан шикоят қилинган. Мурожаат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинган. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Ҳақиқатан ҳам маҳаллалардаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ободонлаштириш бошқармасининг вазифаси эмас. “Тоза ҳудуд” ДУК белгиланган режа-жадвал асосида маҳаллалардаги чиқиндиларни ташиб олиб чиқиб кетиш фаолиятини олиб боради.