Август ойи қишлоқ хўжалигида ҳал қилувчи палла ҳисобланади. "Долзарб 40 кунлик" эълон қилингани ҳам бежиз эмас. Бу даврда ғўза парваришидаги хато ва камчиликларни бартараф этиш, аномал иссиқ ҳароратнинг салбий таъсирини юмшатиш, яратилган ҳосилни сақлаб қолиш ва ҳосилга ҳосил қўшиш имконияти бор.

Агротехник тадбирларнинг бориши билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чортоқ туманида бўлди.
Ўрганишлар "Айқирон миришкорлари" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларидан бошланди. "Асқарали орзуси" фермер хўжалигида 23,7 гектар, “Шохсанам Элдорбек Гулсанам”да 11 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.
Жараёнлар билан танишиш давомида ҳар бир кундан масъулиятни ҳис қилган ҳолда самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни сифатли бажариш зарурлиги ва дала четларида ободонлаштириш ишларини давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Пахтачиликда ҳосил тўплаш учун ҳал қилувчи палла давом этмоқда. Далаларда зарур агротехник тадбирларни бажариш билангина кўзланган маррага етиш мумкин.
“Чортоқ Айқирон шуҳрати” фермер хўжалигида жараёнларни кўздан кечириш давомида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди. Ғўза майдони 19,3 гектарни ташкил этади.
Ўрганишлар Р.Ортиқов номли ММТП ҳудудида давом эттирилди. “Адашев Аъзам Акрамович” фермер хўжалиги миришкорлари 24 гектар майдонда ғўза парваришлашмоқда.
Вилоят ҳокими кейинги манзилда “Мучум кесканёр тех сервис” ММТП ҳудудидаги “Шухрат Бахром Козим” фермер хўжалигида ғўза парвариши билан танишиб, агротехник тадбирлар жараёнини кўздан кечирди. Ғўза агротехникасини сифатли олиб бориш, бегона ўтлардан тозалаш, зараркунандаларга қарши курашиш, дефолиацияни бошлаш бўйича топшириқлар берилди.





