Чортоқ туманида  ўқув-семинар ташкилланиб, унда тиббиёт, таълим, алоқа боғламаси, соҳа масъуллари таклиф этилдилар.

Рақамли трансформация жамиятни янада модернизация қилиш ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш салоҳиятига эга. Шу нуқтаи назардан, амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида асосий соҳаларни рақамлаштириш ҳамда мамлакатда ҳақиқий ахборот жамиятини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев бугунги кунда АКТ тизимлари ва рақамли инфратузилмани такомиллаштиришга эҳтиёж ортиб бораётгани омилларига тўхталди. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида туманда амалга ошириладиган янги лойиҳалар, киберхавфсизлик талабларига мувофиқ иш юритиш, резидентлар билан ишлаш борасида сўз юритилди.