Чортоқ тумани “Оқ терак” маҳалласидаги сўлим “Шаршаралар водийси” дам олиш масканида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Унда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан нуронийлар вакиллари иштирок этишди.

Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Нуронийларни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Эътиборлиси, бу анъана бугунги кун ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, туман ҳокими Анваржон Отаходжаевлар дориломон кунлар шукуҳи, Юртбошимизнинг алоҳида эътиборлари билан нуронийларни улуғлаш, ёшлар камолига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар.

Меҳмонларга ҳамюртимиз Рустамжон Умматов қаламига мансуб Наманган вилояти энциклопедиясининг 1-жилди "Ғазнаи Намангон" китоби ва совғалар топширилди.