Бу йилги мавсумда Чортоқ туманидан 98 нафар кишига муборак ҳаж сафарига бориш, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш бахти насиб этди.

1-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокимлиги раҳбарияти, мутасадди ташкилотлар, ҳожиларнинг оила аъзолари, яқин кишилари иштирокида кутиб олиш маросими ўтказилди. Дуолар дуоларга уланди. Ҳожилар юзида зиёрат файзи, шукроналик ҳисси, юрт соғинчи ифодаси кўриниб турарди.

-Ўзбекистонимизни дунё мамлакатлари ичида қанчалик мустаҳкам обрў-эътиборга эга эканлигига ўша ерга борганда яна бир карра гувоҳ бўлдик. Бу, бевосита муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятлари билан боғлиқ. Шундай давлат фуқаролари эканлигимиздан ғурурландик, инсон қадри улуғланган юртимиз истиқболи учун дуода бўлдик,-дейишди ҳожилик мақомини олганлар. Зиёратингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Ҳожиларнинг юртга қайтиш жараёнлари давом этмоқда.