Аҳоли мурожаатига асосан телевидениега олиб чиқилган мавзу Чортоқ туманидаги “Оқ терак” маҳалласида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари билан боғлиқ. Маҳалла масъуллари ва пудратчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, бу ерда ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари ҳали тугалланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4898-сонли қарори ижроси доирасида “Оқ терак”, “Узун кўча”, “Ора ариқ”, “Бозорбоши” маҳаллаларида давом эттирилмоқда.

Эфирда иддао қилинганидек, Навбаҳор кўчасида кавланган жой 4 ойдан бери ёпилмай тургани йўқ. Буни бу ерда яшамайдиган киши қаёқдан ҳам билсин? (Гап эгасини топади). Қолаверса, томорқага фойдаланиш учун сув олис Сутлибулоқдан эмас, Балиқкўлдан келади. Экинлар сувсизликдан қовжираб қолаётгани ҳам йўқ. Мурожаат қилишда асосли важларни келтириш керак эмасмикин? Ўз навбатида кўтарилган масалага холис ёндашиш ҳам муҳим омиллардан ҳисобланади. 2,9 млрд маблағ ҳисобига 4 та маҳалладаги хонадонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини берадиган ушбу тармоқда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилади. Сиғими 1000 куба бўлган 2 та сув иншооти барпо қилинади.