Чортоқ туманида манзилли дастур асосида “Айқирон миришкорлари” ММТП ҳудудидаги 7 гектар майдонда ташкил этилаётган “Ўрикзор” кичик саноат зонасида

тикувчилик, мевани қайта ишлаш, мебель, қурилиш материаллари ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги умумий қиймати 85,9 млрд сўмлик 27 та истиқболли янги лойиҳа жойлаштирилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда 732 та янги иш ўрни яратилиб, йиллик 2,5 млн долларлик маҳсулотни экспортга йўналтириш ҳамда 7,3 млрд сўм бюджет тушумларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Ушбу саноат зонаси тадбиркорликни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, Чортоқ туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда муҳим ўрин тутади.





