Давлатимиз томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, камситилишига йўл қўймаслик, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда бош ислоҳотчи бўлибгина қолмай, камол топишига кўмаклашиб келмоқда.

Хусусан, оталик масъулиятини унутиб, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган оталар алимент тўловидан бўлган қарздорлик ундириш масалаларида ҳам мажбурий ижро бўлимларининг салмоқли ҳиссалари бор.

Сайёр суд мобайнида туман мажбурий ижро бюроси томонидан Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг қарорига асосан, 8 нафар алимент тўловчи карздорларга нисабатан маъмурий жавобгарлик кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, 2 нафарига эса алимент қарздорлигини бартараф этиш бўйича муддат белгиланди.