2023 йил 24 май куни соат 14:00 лар чамасида Чортоқ тумани Тенгдош МФЙ Бахт кўчаси 45-уйда яшаган 2007 йилда туғилган Абдуқаюм Абдуллаев яшаш хонодонидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 25 май куни Чортоқ тумани прокуратураси томонидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 15/60ж-23-сонли алоқа хати орқали “Катта Наманган” каналида чўмилиши натижасида чўкиб кетгани гумон қилиниб, сувда қидирув ишлари олиб бориш учун амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилинган.
Шунга мувофиқ, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи томонидан сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда.





