Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси танлов эълон қилади.

Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги 118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади.
1-лот - 48 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 2,8 млрд сўм. Йиллик эксплуатация суммаси 3 млрд. сўм.
2-лот - 30 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 1,3 млрд сўм. Йиллик эксплуатация суммаси 1,7 млрд сўм.
3-лот - 28 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 1,2 млрд сўм. Йиллик эксплуатация суммаси 1,3 млрд сўм.
4-лот - 23 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 1,1 млрд сўм. Йилиик эксплуатация суммаси 1,4 млрд сўм.
Маълумот ўрнида, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 апрелдаги 118-сонли қарорига асосан лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз ва объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади.
Тендер ташкилотчиси: Чортоқ тумани ҳокимлиги. Манзил: Чортоқ шаҳри, Истиқлол хиёбони, 24-уй.
Мурожаат учун телефонлар: 69-41-21-333; 69-41-21-142; 69-41-22-416: 69-41-22-687; 99-539-30-09





