Халқаро гуллар фестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова бошчилигидаги бир гуруҳ матбуот котиблари Наманган вилоятидаги ҳамкасблари фаолияти билан танишиб, ўзаро фикр алмашишди.

Улар сафар давомида Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон - Ёшлар зиё маскани" ахборот-кутубхонасида бўлишди. Меҳмонлар замонавий услубда бунёд этилган кутубхона ва китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.