Навбатдаги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар бошлиқлари,

маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодлар иштирок этдилар.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Отаходжаев олиб борган сессия ишида дастлаб туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссиясининг 2023 йил 10 майдаги “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини эълон қилиш ва уни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикамизда жорий йилнинг 9 июль санасида муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш белгиланган.
Туманда мазкур сайловни ташкил этиш бўйича 63 та участка сайлов комиссиялари таркибларига номзодларни тавсия этиш юзасидан кун тартибидаги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Деҳқанов ахборот берди.
Сессия кун тартибидан навбатдаги масала – секторлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги 4102-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" асосидаги фаолияти ўрин олди.
Шундан сўнг туман ҳокимининг ўринбосари А.Рустамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги 118-сонли қарорига асосан лойиҳа институтларини танлаб олиш, туман ҳокимининг ўринбосари Д.Ҳакимованинг Чортоқ туманида ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Д.Вахабовнинг Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил тасдиқланган параметрларида ободонлаштириш бошқармасида ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали “Менинг йўлим” лойиҳасида энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш ҳамда Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида ахборотлари тингланди.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимида 2023 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 6166-сонли фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5132-сонли қарори ижроси, туман ҳокимининг айрим қарорлари ва сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфланиши масалалари муҳокама қилинди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Сессия ишида Ўзбекистон Руспубликаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси аъзоси Э.Юнусова иштирок этди.





