Ижтимоий тармоқларда “ШАРМАНДА : ТИЗИМНИ ЭПЛАБ, ТОРТИБ КЕТОЛМАЁТГАН РАҲБАРЛАРДАН ҚАЧОН ВОЗ КЕЧАМИЗ, ЕТМАЙДИМИ ТИЗИМДАГИ ШУНЧА ОҚСОҚЛИКЛАР!!!” мазмунидаги хабар юзасидан муносабат

Чортоқ тумани Оромгоҳ МФЙ, Сиҳатгоҳ кўчаси, 3-уйда яшовчи С.Турғунованинг “Моддий ёрдам берилишида амалий ёрдам сўраб” қилган мурожаати вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, С.Турғунова 1987 йилда Учқўрғон туманида туғилган бўлиб, 14 йилдан буён Чортоқда юқорида кўрсатилган манзилда исиқомат қилади. Шаръий никоҳ асосида турмуш қурган бўлиб, 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Ҳозирда тумандаги 13-сонли мактагача таълим ташкилотида 0,5 ставкада ҳамкшира вазифасида ишлайди. Шунингдек, Тошкент халқаро кимё технология институтининг Наманган филиали талабаси.

Унга шу йилнинг март ойида туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Туғилган куни муносабати билан йўқлов уюштирилган. Апрель ойида 1 млн сўм пул берилган. Бундан ташқари, иш жойидан ойлик иш ҳақига қўшимча 50 фоиз устама белгиланган.

Биргина шахс мурожаатини деб бутун бошли хотин-қизларни фалон девориш яхшимас. Холисликни йўқотиб қўймайлик. Ўз манфатимиз учун бошқаларга туҳмат тошларини отишдан тийилайлик.