Гуллар диёри Наманганнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Чортоқ туманида ҳам гулзор ва хиёбонлар ташкил этилмоқда. Гул экилган майдонлар ўзгача манзарага кирмоқда.

Бундай манзарани айланма халқа йўл ҳудудида ҳам кўриш мумкин. Бу ердаги кенг кўламли ободонлаштириш ишлари "Chortoq resort", "Chortoq mineral water" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, I даражали "Саломатлик" ордени соҳиби Баҳодир Абдураимов ташаббуси билан амалга оширилди.

Ён атрофдаги ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари кўриниши ҳам шунга монанд кўринишга келтирилмоқда.

Туман ривожига, бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшган ҳамюртларимиз хотирланиб, улар ҳақига дуолар қилинди. Яшил маконлар, гулзорлар яратиб, атроф гўзаллиги ва кўнгил ободлигига ҳисса қўшаётган ташкилотчиларга эзгу тилаклар билдирилди.