Наманган шаҳри, Янги Наманган, Уйчи ва Чортоқ туманлари ҳудудларини ичимлик суви билан таъминловчи "Қизилровот" сув олиш ва узатиш иншоотида ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда магистрал тармоқларда юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан

2023 йил 16 май соат тунги 24-00дан 18 май соат тунги 24-00 гача "Қизилровот" сув олиш ва узатиш иншоотидан ичимлик суви бериш тўхтатилишини маълум қиламиз.
Уйчи ва Чортоқ туман аҳолиси, Наманган шаҳрини "Олтитош", "Саноат" МФЙлари, Янги Наманган тумани ҳудуди, Давлатобод туманининг 1-кичик ноҳия, "Нуробод" даҳаси ва Янгиқўрғон туманининг Янги Наманган тумани билан чегарадош ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун Жамият номидан узр сўраган ҳолда, 3 кунлик сув захираси яратиб қўйишингизни сўраймиз.
"Наманган сув таъминоти" МЧЖ





