Оила - муқаддас даргоҳ, Оила-жамиятнинг асосий бўғинидир. Оила - Ватан ичра кичик бир ватандир. Оила тинч ва фаровон бўлса, жамият ривожланади. Фаровон оилада эса фарзандлар ҳар томонлама соғлом, етук ва баркамол бўлиб камол топади, бахтли ҳаёт кечиради.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан 15 май – Халқаро оила куни деб белгиланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила куни республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонланади. Ушбу резолюциядан асосий мақсад дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш ва оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратишдир.
Чортоқ туманида Махмуджон Ҳолиқовлар оиласини кўпчилик яхши билади. Маҳалладошлар ибратли умр кечираётган бу оилага ҳавас билан қарайдилар.





