Бюро органлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, суд қарори билан белгиланган алимент маблағларини ундириб бериш, шунингдек тўловларни қасддан амалга оширмай келаётган фуқароларга тегишли тартибда жавобгарликка тортилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Чортоқ тумани бўлими томонидан иш юритувга олинган алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш доимо назоратда.
Амалдаги қонунчиликка кўра алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгиланган. Бўлим томонидан алимент маблағларини тўлашдан қасддан бўйин товлаётганларга ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлимида жиноят ишлари бўйича Чорток туман судининг қарорига асосан 10 нафар алимент тўловчи карздорларга нисабатан мамурий жавобгарлик кўриб чиқилиб , уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек , 3 нафар қарздор фуқаро суд иши жараёнида 29 миллион сўм миқдоридаги алимент карздорлиги бартараф этилди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси





