Умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан

инсоният тинчлиги ва осуда ҳаёт учун жонини тиккан, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун сафларимизда туриб, ёшларни юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар соҳиби сифатида камол топтиришга ҳисса қўшаётган нуроний отахон-онахонларни, фахрийларни эъзозлашга бағишланган тадбирлар, тантаналар кенг кўлам касб этмоқда.
Бугун Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Мотамсаро она” ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйилиб, Ватан учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига таъзим бажо қилинди.
Ҳозирда Чортоқ туманида фронт орти меҳнат фахрийлари 50 нафарни ташкил этмоқда. Ўтганларни хотирлаш баробарида уларга ҳар қанча эъзоз-эҳтиром кўрсатсак шунча кам.





