Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу мурожаат туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. “Зангобод” маҳалласида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 670-сонли қарори асосида

“Обидхон-Акмалжон” МЧЖ томонидан асфальтлаш ишлари олиб борилган. Бу ерда йўл қурилиши ишлари тўлиқ якунига етказилмаган.
Видеомурожаатда кўрсатилган кўчада жараёнларнинг муайян қисми тунги пайтда бажарилгани боис сув қувурида юзага келган носозлик туфайли асфальт-бетон қопламаси кўчган.
Айни пайтда йўлнинг носозлик юзага келган қисмидаги камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ердаги ишлар тўлиқ якунига етказилиши, асфальт-бетон қопламасининг сифати таъминланиши билдирилади.





