Чортоқ туманининг "Янгиобод" маҳалласида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори асосида аҳолига ичимлик суви етказиб бериш учун тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳага кўра, қарийб 12 км масофада янги тармоқ қурилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари 90 фоизга бажарилди. Жумладан, 11 км тармоқ қуриб битказилди, 44 та назорат қудуқлари ўрнатилди.

Диаметри 160, 140 , 110 миллиметрни ташкил этувчи тармоқ қурилиши якунига етказилганидан сўнг маҳалладаги 596 та хонадонга ҳисоблагичлар ўрнатилиб, аҳоли хонадонларига олиб кирилиши режалаштирилган. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан давом этмоқда.