Бу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Наманган вилоятида замонавий мева-сабзавотчилик агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Чортоқ тумани "Ора-ариқ" маҳалласи ҳудудида

Россия давлатининг “Сибирское здоровье” компанияси таъсисчилигидаги “Siberian Wellness-Namangan” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

20,9 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш ҳисобига 679,2 гектар адир майдонида мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади ва тўлиқ экспортга йўналтирилади. Интенсив боғ барпо қилинади. Лойиҳани тўлиқ ишга туширилиши натижасида 180 та янги иш ўрни яратилади.

Дастлаб 50 гектар майдонга жаҳон бозорида харидоргир ноёб карам маҳсулотлари экилади.